
Олмалиқда муҳим муваффақият
Суперлига 21-турида "Пахтакор" Олмалиқда ўтган учрашувда ОКМКдан 3:1 ҳисобида устун келди. Ўйин бошидаёқ жамоамиз ҳисобни очди. Саитовдан тўпни қабул қилиб олган Ҳуссайн рақиб дарвозасини ишғол қилди. 24-дақиқада Айманнинг боши билан узатган тўпини Ибрагимов дарвозага аниқ йўллади.
65-дақиқада Ҳамдамов бирга-бир ҳолатда учинчи тўпни киритди. Беллашув охирларида мезбонлардан Папава боши билан гол уриб, ҳисобни қисқартирди. 3:1 ҳисобида ютуқ билан "Шерлар" ОКМКни мағлуб этишди.
ОКМК - "ПАХТАКОР" - 1:3 (0:2)
9 сентяябрь. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 4064 томошабин.
Ҳакамлар: Ф.Норсафаров, Р.Серазитдинов, Ф.Усмонов, С.Аҳмадов.
ВАР: Н.Қосимов.
АВАР: Т.Гайнуллин.
Назоратчи: В.Цейтлин.
Комиссар: Б.Арипов.
ОКМК: Абдунабиев, Тоиров, Қосимов (Сентоку, 66), Папава, Ўлмасалиев, Аҳмадалиев, Холмуродов (Абдураҳмонов, 66), Собиржонов (Пешич, 81), Абдураззоқов (Турсунқулов, 76), Муқимжонов, Хақназарий (Койич, 66).
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Абдумажидов, Таҳсин, Саитов, Бўриев, Собирхўжаев (Дилшодбеков, 90+2), Ибрагимов, Ҳамдамов (Насруллаев, 69), Ресан, Ҳуссайн (Тўлаганов, 78).
Голлар: Ҳуссайн, 4 - 0:1. Ибрагимов, 24 - 0:2. Ҳамдамов, 65 - 0:3. Папава, 82 - 1:3.
Огоҳлантиришлар: Тоиров, 33. Ибрагимов, 39. Собирхўжаев, 74.


