Клуб янгиликлари

"Пахтакор" машғулотларни давом эттирмоқда

Клуб янгиликлари

Футболчилар кечадан навбатдаги учрашувлар учун тайёргарлик кўришни бошлашди.

"Жар" стадионида ўтказилаётган машғулотларда ўйинчилар сентябрь ойида бизни кутаётган беллашувларга ҳозирлик кўришмоқда. Терма жамоалар йиғинига чақирилган 7 нафар футболчи машғулотларга кейинроқ қўшилишади. 3 сентябрь куни "Обод" билан назорат учрашуви ташкил этилади. Навбатдаги расмий ўйин 9 сентябрда Бекободда "Металлург"га қарши ўтказилади.