Бугун жамоамиз 17-тур доирасидан ўрин олган учрашувда"Қўқон-1912" га қарши майдонга тушади.
Рақибимиз куни кеча жамоага иккинчи даврадан сўнг келиб қўшилган футболчиларни оммага таништирди. Жамоани эса биринчи давранинг асосий қисмини “Пахтакор”да ўтказган Нўъмон Ҳасанов бошқармоқда.
Қарама-қаршилик
Олий лигада клублар 21 бор тўқнаш келган. 13 ўйинда "Пахтакор", 5 баҳсда "Андижон" зафар қучган. 3 беллашув дуранг билан якунланган. Жамоамиз 63 гол уриб, 33 тўп ўтказиб юборган. "Пахтакор"нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси 7:1 га тенг. "Қўқон-1912"да бу кўрсаткич 4:2 бўлиб турибди.
Ўйин расмийлари
"Қўқон-1912" – "Пахтакор"
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
"Қўқон-1912" - "Пахтакор" баҳси бугун 8 август куни соат 18:00да бошланади.