Клуб янгиликлари

Назорат ўйини: “Пахтакор” – “Машъал” 3:1

Клуб янгиликлари


“Пахтакор” назорат учрашувида “Машъал”дан 3:1 ҳисобида устун келди.


“Жар” стадионида ўтган беллашувда жамоамиз Ўзбекистон терма жамоасига чақирилган 6 нафар футболчисиз майдонга тушди. 25-дақиқада меҳмонлар ҳимоячиси хатосидан Канюк унумли фойдаланиб, ҳисобни очди.


Иккинчи бўлимда жамоамиз янада ҳужумкор футбол намойиш қилди. Безерра Нуруллаевнинг ажойиб тўп оширишидан кейин чиройли гол муаллифига айланди. “Машъал”дан Муртазоев ҳисобни қисқартирган бўлса, қўшиб берилган дақиқаларда яна Безерра гол муаллифига айланди. У қарши ҳужумни самарали якунлади.


Навбатдаги назорат ўйини 2 сентябрь куни “Обод”га қарши ўтказилиши режалаштирилган.


“ПАХТАКОР” – “МАШЪАЛ” – 3:1 (1:0)

"Пахтакор": Суюнов, Юсупов, Симич (Алижонов, 20), Тожиев, Исматуллаев, Аҳмедов, Гриффитс (Эрмаматов, 80), Безерра, Каримов (Нуруллаев, 68), Канюк (Иброҳимов, 65), Ўринбоев (Яхшибоев, 80).

Голлар: Канюк, 25 – 1:0. Безерра, 70 – 2:0. Муртазоев, 72 – 2:1. Безерра, 90+2 – 3:1.