Клуб янгиликлари

Марко Симич Черногория терма жамоасига чақирилди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" сардори Черногория термасининг жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари учун навбатдаги йиғинига таклиф этилди.

Жаҳон чемпионати саралаш босқичида 1 сентябрь куни сафарда Қозоғистон, 4 сентябрда Подгорицада Руминияга қарши учрашувларда майдонга тушиш учун 27 августдан бошланадиган йиғинга Симич таклиф этилди. У "Пахтакор" ихтиёрига 5 сентябрь куни етиб келади.