17-турда ёшлар жамоамиз сафардан ғалаба билан қайтадиган бўлди.
"Қўқон-1912" меҳмони бўлган жамоамиз Ислом Каримов томонидан киритилган тўп эвазига 3 очкони ҳисобига ёзиб қўйди. Биринчи бўлим бошида урилган гол ўйин охирига қадар ягоналигини сақлаб қолди. 17 ўйинда 36 очко тўплаган ёшларимиз пешқадамни таъқиб қилишда давом этишмоқда.
Ёшлар лигаси, 17-тур
"Қўқон-1912" - "Пахтакор" - 0:1 (0:1)
“Қўқон-1912”: Матниязов (Абдуллаев, 46), Ғофуров, Акрамов (Акбаров, 52), Усмонов (Баратов, 29), Мелиқўзиев, Раҳмонов (Мухторов, 63), Исоқов (Абдубаннонов, 83), Холматов (Алимбоев, 78), Ҳасанов, Охунжонов, Раҳимов (Олимов, 46).
“Пахтакор”: Ҳ.Жўраев, Болтабоев (Тўраев, 46), Отахонов, И.Каримов (Хурсанов, 54), Ҳакимов (Сидоров, 46), Толипов (Асқаров, 56), Саъдиллоев (Йўлдошев, 70), Г.Аҳмедов, Дониёр Ҳошимов, Синдаров (Турғунбоев, 90), Юсупов.
Гол: И.Каримов, 15 - 0:1.
Огоҳлантиришлар: Юсупов, 36. Саъдиллоев, 67. Хурсанов, 81.