Самарқанддаги учрашувдан кейин "Пахтакор" бош мураббийи беллашув ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
Шота АРВЕЛАДЗЕ: - Рақиб ўйинда жуда яхши курашди. Биз ўзимиз хоҳлаган футболни намойиш қилишга интилдик, бироқ буни қониқарли уддалай олмадик. Бундай вазиятларда охиригача курашиш талаб этилади. Футболчилар ҳар бир ҳолатда сўнгги имконгача курашишларини истайман.
Мезбонларнинг қарши ҳужумларда ўйнашини кутгандик. Шундай бўлди ҳам. Кутилмаган ўйинни кўпроқ "Пахтакор" кўрсатди - тўпни кўп йўқотдик.