"Пахтакор" Самарқанддан бир очко билан қайтди.
Ўйинда жамоалар ҳужумкор футбол намойиш этишди, аммо дарвозаларга тўп киритиш ҳеч кимга насиб этмади. Дастлабки дақиқаларда мезбонларнинг икки аниқ зарбасидан кейин Лобанов жамоамизни голдан қутқарди. Кейинчалик ташаббусга эришган "Пахтакор" ҳисобни очишга яқин келди, аммо Безерра ва Аҳмедовнинг уринишлари голга айланмади.
Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа ҳимоячилари анча яхши ўйнашди. Шу сабабли голли вазиятлар кўп содир этилмади. Кескин курашларга бой тарзда кечган учрашувда ҳисоб очилмади.
"ДИНАМО" - "ПАХТАКОР" 0:0
18 август. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 10355 томошабин.
Ҳакамлар: Р.Эрматов - 9. А.Расулов - 9. Ж.Саидов - 9.
Назоратчи: Д.Роман.
"Динамо": Жўраев, Бозоров, Азимов, Сулаймонов (Абдуллаев, 82), Рогак, Холматов, Николаев, Мамажонов (Тожиев, 65), Сафаров (Исаев, 26), Ораховац, Исмоилов.
"Пахтакор": Лобанов, Козак, Аъзамов, Симич, Ҳошимов, Аҳмедов, Безерра, Канюк (Гриффитс, 63), Искандеров (Ўринбоев, 86), Каримов (Иброҳимов, 82), Сергеев.
Огоҳлантиришлар: Симич, 38. Гриффитс, 71. Ҳошимов, 74. Тожиев, 81. Холматов, 87.