Олий лиганинг 18-турида жамоамиз "Динамо" меҳмони бўлади.
Учрашув Самарқанддаги "Динамо" стадионида 18:00да бошланади. "Пахтакор" беллашувга жиддий ҳозирлик кўрди.
Бош мураббий Шота Арвеладзе бўлажак ўйин хусусида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
- Учрашув осон ўтмаслиги аниқ. Рақибни ҳурмат қиламиз. Биз ўз ўйинимизни намойиш этишга интиламиз. Стадионда яхши муҳит бўлади деб ўйлайман. Ишқибозлар футболни ёқтиришларини биламан. Вазифамиз истаган ўйинимизни кўрсатишга уриниш бўлади.