Клуб янгиликлари

"Майдонга чиқ" акцияси якунлари

Клуб янгиликлари

Клубимиз томонидан ташкил этилган "Майдонга чиқ" акцияси муваффақиятли ўтди.

12 август куни "Пахтакор" стадионида ўтказилган "Пахтакор" - "Нефтчи" учрашувида футболчилар билан бирга майдонга 22 нафар бола чиқиб келди.

80дан ортиқ хатларни қабул қилдик ва улардан 22 нафар болани тасодифий танлов ёрдамида танлаб олдик. Болаларга "Пахтакор" либослари совға сифатида тақдим этилди.

Акциядан сўнг мухлислардан кўплаб ижобий жавоблар қабул қилдик. Ушбу акцияни келажакда доимий йўлга қўйиш режамиздан ўрин олган.