Клуб янгиликлари

Сергеев олий лигада "Пахтакор"нинг 1700-голи муаллифи

Клуб янгиликлари

"Нефтчи"га қарши учрашувда Игорь Сергеев жамоамизнинг олий лигадаги 1700-голини урди.

Игорнинг рақиб дарвозасига киритган биринчи тўпи юбилей гол сифатида тарихга кирди. "Пахтакор" юқори лигада 1700лик довонни босиб ўтган биринчи клубга айланди. Бундан ташқари, жамоамиз энг кўп ғалаба (512) ва энг кўп очко (1658) йиғиш бўйича ҳам рекордчи ҳисобланади.