Йирик ғалаба билан якунланган учрашувдан кейин Марко Симич ўйин ҳақида таассуротларини билдирди.
Марко СИМИЧ: - Яхши ўйин ўтказдик. Иккинчи бўлимда деярли барча уринишларимиз голга айланди. Мухлисларимизни хурсанд этганимиздан бахтиёрмиз. Навоийда бизга омад кулиб боқмаганди. Бугун вазиятлардан унумли фойдаландик.
Жамоа ўсиб бораётгани кўзга ташланиб турибди. Назорат ўйинларидан ҳозирги пайтгача бўлган даврни олсак, бу яққол сезилмоқда.
Ҳар доим масъулиятни бўйнимга олиб келганман. Янги жамоада сардорлик қилиш босим юкламаяпти. Ҳозирча барчаси жойида.