17-турда "Пахтакор" "Нефтчи"ни 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Биринчи бўлимда жамоамиз кўплаб хавфли вазиятларни юзага келтирди, бироқ улардан фойдалана олмади. Сергеев ва Безерранинг зарбалари озгина ноаниқ чиқди.
Иккинчи бўлимни "шерлар" мухлислар учун голлар шоусига айлантириб беришди. 53-дақиқада Аҳмедов рақибнинг 4 футболчисидан ўтиб кетиб, ўйинда ҳисобни очди. Сергеев эса 4 дақиқа оралиғида дублини нишонлади. У Безерра ва Каримовнинг тўп оширишларини самарали якунлади. Тиаго эса 78 ва 87-дақиқаларда икки ажойиб голга муаллифлик қилди. Бразилиялик футболчи дебют голларини урди. Учрашувга якуний нуқтани Козак қўйди - 6:0!
Шу тариқа "Пахтакор" "Нефтчи" билан қарама-қаршилик тарихида энг йирик ғалабасини нишонлади.
"ПАХТАКОР" - "НЕФТЧИ" - 6:0 (0:0)
12 август. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 6155 томошабин.
Ҳакамлар: А.Асимов - 8,8. А.Усмонов - 9. Т.Гайнулин - 8,8.
"Пахтакор": Лобанов, Козак, Симич, Аъзамов, Ҳошимов, Аҳмедов, Искандеров (Исматуллаев, 85), Безерра, Нуруллаев (Иброҳимов, 68), Каримов (Канюк, 80), Сергеев.
"Нефтчи": Юсупов, Турсунов, Кападзе, Музаффаров, Тўйчибоев, Рахимов, Намозов (Абдулҳоқов, 46), А.Исмоилов, Саидов (Ҳакимов, 29), Шоғуломов, Ҳайдаров (Мамазулунов, 78).
Голлар: Аҳмедов, 53 - 1:0. Сергеев, 60 - 2:0. Сергеев, 64 - 3:0. Безерра, 78 - 4:0. Безерра, 87 - 5:0. Козак, 89 - 6:0.
Огоҳлантиришлар: Ҳакимов, 51. Иброҳимов, 67. Канюк, 86.