Клуб янгиликлари

Ёшларимизда ғалаба: "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ёшлар жамоаси 17-турда "Нефтчи"дан устун келишди.

Ўйин мобайнида кўпроқ хавфли вазиятларни юзага келтирган Станислав Кудряшов шогирдлари ғалаба билан пешқадамликни сақлаб қолишди. Биринчи бўлимда Саъдиллаев икки рақибни алдаб ўтган ҳолда узоқ бурчакни аниқ нишонга олди.



Иккинчи бўлимда Беҳрузнинг тўп оширишидан сўнг Синдаров унумли фойдаланди. Учрашув тугаши арафасида Абдуҳамидов ҳисобни қисқартирди. 2:1 ҳисобидаги муваффақият ёшларимизни турнир жадвалида биринчи ўринда қолдирди.



"Пахтакор" - "Нефтчи" - 2:1 (1:0)
11 август. Тошкент. "Жар" стадиони. 63 томошабин.
Ҳакам: Ш.Насибуллаев - 8,1.
"Пахтакор": Эргашев, Эрмаматов, Раҳимов (Сатторов, 90), Талхатов, Н.Йўлдошев (Г.Аҳмедов, 82), Ж.Ҳакимов, Саъдиллаев (И.Йўлдошев, 78), Яхшибоев (Асқаров, 73), Аҳмадов, Юсупов, Жўраев (Синдаров, 64).
"Нефтчи": Абдужалилов (Раҳмонов, 46), Б.Йўлдошев (Ғаниев, 69), И.Каримов (Ортиқов, 71), Тошпўлатов, Асқаралиев, Ҳожиматов, Ўлмасалиев (Абдуҳамидов, 59), Убайдуллаев (Исоқов, 78), Неъматов, Айвазов (Ш.Ҳакимов, 46), Т.Ҳакимов (Э.Каримов, 73).
Голлар: Cаъдиллаев, 36 - 1:0. Синдаров, 68 - 2:0. Абдуҳамидов, 90+3 - 2:1.
Огоҳлантиришлар: Ж.Ҳакимов 81, Юсупов 90+3 – Ўлмасалиев 45, Убайдуллаев 70, Ш.Ҳакимов 83.