Эрта тонгдан 1979 йилги авиаҳалокатда ҳаётдан кўз юмган жамоа аъзоларини ёдга олиш маросимлари ўтказилди.
Соат 9:00да "Пахтакор" стадионидаги ёдгорлик олдида футбол жамоатчилиги тўпланиб, ҳалок бўлган жамоа вакилларини эсга олиш маросими бошланди. Унда Мирзаҳаким Тўхтамирзаев, Тўлаган Исоқов ва Наримон Жалолов ўз хотираларини айтиб ўтишди.
Сўнг йиғилганлар "Боткин" қабристонида жойлашган ёдгорликни зиёрат қилишди. Марҳумлар хотираси яна бир бор эсланди.
Тадбирда иштирок этган барчага клуб номидан миннатдорчилик билдирамиз.