Клуб янгиликлари

"Пахтакор-79"ни хотирлаш акциясида иштирок этинг!

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футбол клуби ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида "Пахтакор-79" жамоасини хотирлаш акцияси ўтказилмоқда.

#paxtakor1979 хештеги остида 1979 йил авиаҳалокат натижасида ҳаётдан кўз юмган жамоа аъзоларини ёдга олиш мақсадида ташкил қилинган акция 10 ва 11 август кунлари пойтахтимизнинг турли жойларида ўтказилмоқда. Унда "Пахтакор-79" жамоаси аъзолари ёдга олинган ёзувлар ёрдамида собиқ жамоа эсга олинмоқда.

Ушбу акцияда "Фейсбук", "Твиттер" ва "Инстаграм" ижтимоий тармоқларида суратингизни #paxtakor1979 хештеги билан жойлаб, иштирок этишингиз мумкин.