Олий лиганинг 16-турида жамоамиз мағлубиятга учради.
"Андижон" билан учрашувда ташаббус кўпроқ жамоамиз тарафида бўлди. Мезбонлар дарвозаси олдида юзага келтирилган хавфли ҳолатларда Турсунбоев маҳорат кўрсатди. У Машарипов, Каримов ва Ҳакимовнинг аниқ зарбаларидан кейин тўпни қайтарди. 75-дақиқада ўйин тақдирини ҳал қилган вазият рўй берди. Ён ҳакам Калинин тўп Андреевнинг қўлига текканда пенальти белгилади. Охирги йилларда ўйин қоидаларига киритилган ўзгариш бўйича тўп ўйинчининг қўлига яқин масофадан текканда пенальти белгиланмайди. Бош ҳакам дастлаб ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатиб, кейин 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Жўраев эса пенальтидан унумли фойдаланди. Бу натижа учрашув охиригача ўзгармади.
"АНДИЖОН" - "ПАХТАКОР" - 1:0 (0:0)
3 август. "Соғлом авлод" стадиони. 6852 томошабин.
Ҳакамлар: Р.Бобомуродов - 7,4. О.Жумаев - 7,7. А.Калинин - 7,7.
Назоратчи: А.Ҳотамов.
"Андижон": Турсунбоев, Исроилов (Бобожонов, 68), Отахонов, Бекмуродов, Илеску, Р.Аҳмедов, Жўрабоев, Жўраев, Бугняк (Гусейнов, 83), Акбаров, Смоляченко
"Пахтакор": Лобанов, Андреев (Сидоров, 79), Тожиев, А.Аҳмедов, Ҳошимов, Соҳибов, Исматуллаев (Болтабоев, 89), Машарипов, Каримов, Искандеров, Ҳакимов (Козак, 55).
Гол: Жўраев, 75-пен - 1:0.
Огоҳлантиришлар: Отахонов, 81. Ҳошимов, 82. Сидоров, 86.