Клуб янгиликлари

Ростин Гриффитс - "Пахтакор"нинг янги футболчиси!

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" австралиялик футболчи Ростин Гриффитсни таркибига қўшиб олди.

"Пахтакор" стадионида ўтган матбуот анжуманида у ОАВга таништирилди. Клуб бош директори Дмитрий Адисман ушбу трансфер ҳақида фикрларини билдирди:

- Биз жадвалнинг юқорисида бўлишни истаймиз. Шу боис таркибни кучайтираяпмиз. Ростин Англия, Голландия ва Австралиянинг таниқли клубларида ўйнаган. У ўз тажрибаси орқали ёшларга ҳам катта ёрдам бериши кутилмоқда. Ростин жамоамизга фойда келтиришига ишонамиз.

Гриффитс билан 2018 йил охиригача шартнома имзоланди. У 80-рақамли либосда майдонга тушади.