Навоийдаги беллашувдан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи ўйин хусусида фикрларини билдирди.
Шота АРВЕЛАДЗЕ ("Пахтакор" бош мураббийи): - Биринчи бўлимда мухлислар анча ёпиқ ўйин гувоҳи бўлишди. Мезбонлар ҳимояда эҳтиёткор ва тартибли ҳаракат қилишди. Иккинчи бўлимда эса ҳаракатлар фаолроқ бўлди. Мезбонлар чарчаб қолишди ва биз учрашув охирида кўплаб вазиятларни юзага келтирдик, бироқ улардан фойдаланиш насиб этмади.
Жамоанинг кўрсатган ўйини умуман олганда ёқди. Биринчи бўлимда яхши ҳаракатландик. Иккинчи бўлимда охирги 30 дақиқаликда яққол ташаббусга эга бўлдик. Шу вақт оралиғида жамоа мен хоҳлагандек ўйин намойиш қилди.