Клуб янгиликлари

Навоийда дуранг: "Қизилқум" - "Пахтакор" 1:1

Клуб янгиликлари

Иккинчи даврани жамоамиз дуранг билан бошлади.

"Қизилқум"га қарши учрашувда янги футболчиларимиздан Аъзамов, Симич, Канюк ва Безерра дебютини нишонлашди. 13-дақиқада Каримов ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширди ва Нуруллаев яқин масофадан аниқ зарба йўллади - 0:1. Бўлим охиригача "Пахтакор" икки бор қулай имкониятдан фойдалана олмади.

Иккинчи бўлим бошида мезбонлар ҳисобни тенглаштиришди. Тўп рақибга олдириб қўйилгач, дарвоза олдида эътиборсиз қолдирилган Зокиров тўпни дарвозага киритди. Шундан сўнг тўлиқ ташаббусга эга бўлган жамоамиз бир қатор вазиятларни кўкка совурди. 64-дақиқада Безерра ўзига нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтидан фойдалана олмади. Тўп тўсинга тегиб қайтди. Кейинроқ Нуруллаев, Иброҳимов ва Сергеевнинг зарбаларини Макосин қайтарди. Искандеровнинг зарбаси яна тўсинга тегди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

"ҚИЗИЛҚУМ" - "ПАХТАКОР" - 1:1 (0:1)
6 август. Навоий. "Ёшлар СМ" стадиони. 7435 томошабин.
Ҳакамлар: В.Коваленко – 8,4. М.Саидқосимов – 8,5, А.Цапенко – 8,3.
Назоратчи: Р.Серазетдинов.
"Қизилқум": Макосин, Пўлатов, Бойдуллаев, Зокиров, Қамбаров, Геворкян, Шодмонов (Баҳриддинов, 89), Жумаев, Жўраев (Камолов, 82), Юнусов, Юрку (Ғанижонов, 53).
"Пахтакор": Лобанов, Козак, Симич, Аъзамов, Ҳошимов, Аҳмедов, Канюк (Искандеров, 84), Безерра, Нуруллаев (Иброҳимов, 77), Каримов (Ўринбоев, 87), Сергеев.
Голлар: Нуруллаев, 13 - 0:1. Зокиров, 48 - 1:1.
Фойдаланилмаган пенальти: Безерра, 64.
Огоҳлантиришлар: Юрку, 2. Нуруллаев, 15. Симич, 61.