"Пахтакор" бугун Шота Арвеладзе бошчилигида илк учрашувини ўтказади.
Грузиялик мутахассиснинг дебюти Навоийда "Қизилқум"га қарши учрашувда юз беради. Шунингдек, Гиди Канюк, Тиаго Безерра, Марко Симич каби легионерлар олий лигада биринчи ўйинларини ўтказишлари мумкин.
Беллашув 19:00да Навоий шаҳридаги "Ёшлик" стадионида бошланади.