16-турда ёшларимиз Навоийда голсиз дурангга имзо чекишди.
Ҳар икки жамоа ўйин мобайнида бир қатор голли вазиятларни юзага келтиришди, бироқ дарвозабонлар маҳорат кўрсатишди. Мезбонлар 2-дақиқада пенальтидан фойдалана олишмади. Маҳмудҳожиев ва Яхшибоев аниқ зарба берган ҳолатларда "Қизилқум" посбони жамоасини голдан қутқарди. Беллашув 0:0 ҳисобида якунланди.
Ёшлар жамоамиз 31 очко тўплаган ҳолда пешқадамлик қилишда давом этишмоқда.
"Қизилқум" - "Пахтакор" 0:0
Ҳакам: Наим Қосимов (Қарши).
"Қизилқум": Жабборов, Қосимов, Жаҳонов (Кенжаев, 81), Исроилов (Раҳматов, 46), Ярашев, Бобоқулов (Фахриев, 62), Файзиев (Ҳусанов, 59), Абдуалимов (Жўраев, 46), Григорьев, Искандаров, Фазлиддинов.
"Пахтакор": Эргашев, Эрмаматов, Раҳимов, Сатторов, Г.Аҳмедов (Ёқубов, 82), Аҳмадов (Талхатов, 90+3), Яхшибоев, Саъдиллаев (Нишонов, 76), Жўраев (Синдаров, 79), Н.Йўлдошев, Маҳмудҳожиев (Собиров, 68).
Фойдаланилмаган пенальти: Бобоқулов, 2 (ноаниқ).
Огоҳлантириш: Эргашев, 90+3.