Клуб янгиликлари

Машғулотлар юқори даражада давом эттирилмоқда

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" 16-тур ўйинига ҳозирлик кўриш билан банд.



Пайшанба ва жума куни ўтган машғулотларда мураббийлар штаби асосий таркибнинг барча футболчиларини шуғуллантиришди. Ўйинчилар машғулот бошида Ласло Ямбор бошчилигида қизишиб олгач, сўнг бош мураббий Шота Арвеладзе назорати остида жамоавий ўйинни шакллантириш, стандарт вазиятлардан фойдаланиш, техник ва тактик машқлар борасида ишлашди.



Эртага жамоамиз "Қизилқум" билан беллашув учун Навоийга жўнаб кетади.