Иккинчи даврани ёшларимиз ғалаба билан бошлашди.
Учинчи поғонада кетаётган "Андижон" меҳмони бўлган жамоамиз кичик ҳисобда зафар қучди. Учрашув тенг курашлар остида кечди. Мезбонлардан Гусейновнинг зарбасидан кейин тўп устундан қайтган бўлса, Ораховац ва Тўраевнинг зарбаларига аниқлик етишмади. 81-дақиқада Саъдиллоев жарима майдонига кирмасдан кучли ва аниқ зарба бериб, жамоамизга уч очко келтирди. Ёшларимиз пешқадам "Бунёдкор"ни таъқиб этишда давом этишмоқда.
Ёшлар лигаси, 16-тур
"Андижон" - "Пахтакор" - 0:1 (0:0)
2 август. Олтинкўл. 235 томошабин.
Ҳакам: Д.Жалимов - 7,6.
"Андижон": Жўрақулов, Эргашев, Маҳмудов, Гусейнов (Муллажонов, 46), Маматказин, Васильев (Жонибеков, 46), Ж.Мақсудов, А.Комилов, Қосимов, Пурак (Мирзаев, 46), О.Комилов (Абдуғаффоров, 79).
"Пахтакор": Ҳамроев, Алижонов, Ораховац, Г.Аҳмедов, Авилов, Юсупов (Саъдиллоев, 60), Болтабоев, И.Каримов (Хурсанов, 67), Яхшибоев (Синдаров, 36), Толипов (Дониёр Ҳошимов, 83), Сидоров (Тўраев, 46).
Гол: Саъдиллоев, 81 - 0:1.
Огоҳлантиришлар: А.Комилов, 42. Маматказин, 45. Авилов, 59.