Туркиядан қайтиб келгач, икки кун дам олган футболчилар кечадан яна машғулотларга қайтишди.
Ўйинчилар дастлаб енгил машқларни бажариб олгач, сўнг Шота Арвеладзе ва мураббийлар штабининг махсус кўрсатмалари асосида ишлашди. Унда ўйиндаги турли ҳолатлар, стандарт вазиятлар ва футболчиларнинг алоҳида имкониятларини ўстириш борасида машқлар бажарилди. Асосий таркибнинг барча аъзолари машғулотда иштирок этишди. Шу тариқа 6 август куни "Қизилқум" билан ўтадиган 16-тур учрашувига тайёргарлик бошланди.