Клуб янгиликлари

"Қизилқум" - "Пахтакор" ўйинини Валентин Коваленко бошқаради

Клуб янгиликлари

6 август куни олий лигада иккинчи даврага старт берилади.

"Пахтакор" 16-турда Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлади. Учрашувни ФИФА рефериси Валентин Коваленко бошқариб боради. Маъмур Саидқосимов ва Андрей Цапенко унга қанотларда ёрдам беришади.

Коваленко ҳозиргача олий лигада "Пахтакор" иштирокидаги 17 беллшувда ишлаган. Улардан 10тасида жамоамиз зафар қучган. 3 ўйинда дуранг кузатилган, 4 учрашувда рақиблар устун келган. 2015 йил "Пахтакор" - "Қизилқум" ўртасида Тошкентда ўтган беллашувда айнан Коваленко ҳакамлик қилган. Ўшанда "шерлар" ғолиб бўлишган. Олий лигада сўнгги марта ушбу ҳакам бошқарган учрашувда жамоамиз "Насаф"дан устун келган.

"ҚИЗИЛҚУМ" – "ПАХТАКОР»
Ҳакамлар: Валентин Коваленко (Тошкент), Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Андрей Цапенко (Тошкент вилояти), Наим Қосимов (Қарши).
Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ноил Лутфулин.