Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Ал Иттифоқ" 0:3

Клуб янгиликлари

Жамоамиз Туркиядаги йиғин чоғида иккинчи назорат беллашувида мағлубиятга учради.

Саудия Арабистонининг "Ал Иттифоқ" клубига қарши учрашувда биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Танаффусдан сўнг саудияликлар уч тўп киритишди. Шу тариқа мазкур ўйинда йирик ҳисобда мағлуб бўлдик.

30 июль куни "Пахтакор" навбатдаги учрашувни Туркия 2-лигаси қатнашчиси "Истанбулспор"га қарши ўтказади.

"Пахтакор" - "Ал Иттифоқ" - 0:3
"Пахтакор": Лобанов, Козак, Симич, Аъзамов, Ҳошимов, Аҳмедов, Безерра, Нуруллаев, Иброҳимов, Канюк, Сергеев.
Захирадан тушганлар: Искандеров, Каримов, Ўринбоев, Исматуллаев, Тожиев.