3 август куни жамоамиз иккинчи даврани "Андижон"га қарши ўйин билан бошлайди.
Андижонликлар таркибида давралар оралиғида катта ўзгаришлар юзага келди. Жамоани кўплаб футболчилар тарк этишди ва уларнинг ўрнига бошқа ўйинчилар таклиф этилди.
Жамоамиз июль ойида Қибрайда иккинчи даврага ҳозирлик кўрди.
Қарама-қаршилик
Олий лигада клублар 45 бор тўқнаш келган. 34 ўйинда "Пахтакор", 3 баҳсда "Андижон" зафар қучган. 8 беллашув дуранг билан якунланган. Жамоамиз 112 гол уриб, 32 тўп ўтказиб юборган. Андижондаги учрашувларда мезбонлар 3 ғалабага эришган. "Шерлар" 14 марта зафар қучишган.
Ўйин расмийлари
Баҳсни Рустам Бобомуродов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Унга Обид Жумаев ва Артём Калинин ёрдам беради.
3 август
"АНДИЖОН" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Рустам Бобомуродов (Навоий), Обид Жумаев (Навоий), Артём Калинин (Қарши), Даулетбой Жалимов (Нукус).
Назоратчи: Арслон Ҳотамов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Роман Черников.
"Андижон" - "Пахтакор" баҳси 3 август, чоршанба куни Андижондаги "Соғлом авлод" стадионида соат 18:00да бошланади.