Ҳурматли ишқибозлар! “Пахтакор” футбол клуби сизлар учун “Майдонга чиқ” акциясини эълон қилади.
Футболни ёқтириб, “Пахтакор”га мухлислик қиласизми? Фарзандларингиз билан “Пахтакор”нинг уй ўйинларига доимо ташриф буюрасизми? Ўғлингиз ёки қизингиз ўйинчиларни майдонга бошлаб чиқишни орзу қиладими? Ундай ҳолда “Майдонга чиқ” акциясида иштирок этинг!
Агар сизнинг 6 ёшдан 11 ёшгача фарзандингиз бўлса, сизга улар учун эсда қоларли совға тайёрлашни таклиф этамиз! 12 август куни “Пахтакор” стадионида ўтказиладиган “Пахтакор” – “Нефтчи” учрашувида футболчиларни майдонга бошлаб тушадиган 22 болани қидиряпмиз.
Бу имкониятдан фойдаланиш учун сиз қуйидагиларни амалга оширасиз:
• info@pakhtakor.uz электрон почтасига “Бола футболчини бошлаб тушади” сарлавҳаси билан хат жўнатиш
• Хатда кўрсатиш керак: боланинг тўлиқ исми шарифи, сурати, бўйи, ёши, кийими ўлчови ва ота-онасининг телефон рақами
• Хатларни қабул қилиш 6 август куни тугайди
Хат юборишдан аввал ёдда тутинг:
- боланинг жинсига эътибор берилмайди;
- бола 6 ёшдан кам ва 11 ёшдан катта бўлмаслиги керак.
Хатларингизни кутамиз!