"Пахтакор" иккинчи даврага тайёргарликни Туркиянинг Измит шаҳарчасида олиб бормоқда.
Футболчилар Шота Арвеладзе бошчилигида жисмоний, тактик ва техник жиҳатларни яхшилашга қаратилган машқларни бажариш билан банд. Асосий таркибга номзод барча ўйинчи машғулотларда тер тўкмоқда.
Навбатдаги назорат беллашувини жамоамиз 28 июль куни Саудия Арабистонининг "Ал Иттифоқ" клубига қарши ўтказади.