Клуб янгиликлари

Бугун: "Пахтакор" - "Сабаил"

Клуб янгиликлари

Туркиянинг Измит шаҳарчасида йиғин ўтказаётган жамоамиз бугун биринчи назорат учрашувида майдонга тушади.

Измитга шанба куни етиб борган "Пахтакор" ўша кундан машғулотларни бошлади. Бугун биринчи назорат беллашуви Озарбайжон юқори лигаси иштирокчиси "Сабаил"га қарши "Грин Парк" стадионида Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

Кейинги учрашувлар бошланиш вақти қуйидагича:
28 июль, 18:30
"Пахтакор" - "Ал Иттифоқ" (Саудия Арабистони)
30 июль, 15:30
"Пахтакор" - "Ал Раед" (Саудия Арабистони)