Жамоамиз иккинчи даврага тайёргарликни давом эттириш учун дастлаб Истанбулга парвоз қилди.
Сўнг автобусда йиғин ўтказиладиган Измит шаҳарчасига 2 соатдан ортиқроқ вақт мобайнида йўл юрилди. "Грин Парк" меҳмонхонасида "шерлар" 10 кун давомида йиғинда истиқомат қилишади. Бугун Шота Арвеладзе бошчилигида Тошкент вақти билан 19:00да дастлабки машғулотни ўтказиш режалаштирилган. Биринчи назорат беллашуви 24 июль куни Озарбайжоннинг "Себала" жамоасига қарши бўлиб ўтади.