Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал дастлабки баҳсида "Бухоро" кичик ҳисобда устун келди.
Тожиев, Ҳошимов, Соҳибов ва Болтабоев жароҳат туфайли майдонга туша олмаган учрашувда жамоамиз мағлубиятга учради. Биринчи бўлимда дарвозалар олдида бирорта кескин ҳолат юзага келмади. Иккинчи бўлимда ҳам бу анчагача давом этди. 83-дақиқада Ибрагимовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси аниқ чиқди ва бу гол меҳмонларга ғалаба келтирди.
Жавоб учрашуви 22 май куни Бухорода бўлиб ўтади.
"ПАХТАКОР" - "БУХОРО" - 0:1 (0:0)
18 май. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 1227 томошабин.
Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов, А.Маражабов, З.Абдураҳмонов.
Назоратчи: А.Попов.
"Пахтакор": Рибкин, Козак, Абдуллаев, Отахонов, Исматуллаев (Ораховац, 37), Аҳмедов, Бердиев (Солиев, 46), Каримов, Толипов, Машарипов (Андреев, 79), Сергеев.
"Бухоро": Худоёров, Мерзляков, Филипосян, Мелзиддинов, Раҳмонов, Қуттибоев, Саноев, Саломов (Шихов, 90), Ҳасанов (Убайдуллаев, 63), Ибрагимов (Смоляченко, 90+2), Пардаев.
Гол: Ибрагимов, 83 - 0:1.
Огоҳлантириш: Қуттибоев, 49. Худоёров, 82.