Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг Туркияга борадиган таркиби маълум

Клуб янгиликлари

22-31 июль кунлари жамоамиз иккинчи даврага тайёргарликни Туркияда давом эттиради.

Иккинчи даврага яхшироқ ҳозирлик кўриш мақсадида машғулотлар Истанбулга яқин ҳудудда давом эттирилади. Йиғин мобайнида уч назорат беллашуви ўтказиш кўзда тутилган. 24 июлда Озарбайжоннинг "Себаил", 28 июль куни Саудия Арабистонининг "Ал Иттифоқ" ва 30 июлда Саудиянинг бошқа бир клуби "Ал Раед"га қарши учрашувлар бўлиб ўтади.

Туркиядаги йиғинга терма жамоага жалб этилган Лобанов, Ҳошимов, Аъзамов, Козак ва Сергеев 23 июлдан қўшилишади.

Йиғинда қатнашадиган футболчилар рўйхати билан танишинг.

Дарвозабонлар - Александр Лобанов, Элдор Суюнов, Ботир Эргашев.
Ҳимоячилар - Ҳожиакбар Алижонов, Камолиддин Тожиев, Марко Симич, Хушнуд Авилов, Иброҳим Йўлдошев, Даврон Ҳошимов, Шерзод Аъзамов, Жасур Эрмаматов.
Ярим ҳимоячилар - Владимир Козак, Акбар Исматуллаев, Тиаго Безерра, Гиди Канюк, Жасур Яхшибоев, Жамшид Искандеров, Шерзод Каримов, Азим Аҳмедов, Суҳроб Нуруллаев, Жамшид Юсупов, Достон Иброҳимов.
Ҳужумчилар - Жасур Ҳакимов, Игорь Сергеев, Забихилло Ўринбоев, Беҳруз Саъдиллаев.