Клуб янгиликлари

Машғулотлар учун шароитлар яхшиланди

Клуб янгиликлари

"Жар" стадиони ижарага олингач, клуб раҳбарияти машғулотлар учун танланган мажмуада шароитларни яхшилади.

Асосий таркиб машғулотлари "Жар" стадионида ўтказилиши маълум бўлгач, у ерда жамоа учун шароитларни яхшилашга эътибор қаратилди. Нафақат майдон, балки кийиниш хоналари, мураббийлар ва жамоа ходимлари учун хоналарни зарур жиҳозлар билан таъминлаш, машғулотда керак бўладиган барча анжомларни муҳайё этишга эътибор берилди.

Қуйида "Жар"даги шароитларни суратларда кўришингиз мумкин.

Музли ванна ва душ


Ошхона


Машғулот жиҳозлари


Машғулот хонаси


Мураббийлар хонаси


"Жар" "Пахтакор"га мос кўринишга келтирилган


Муз чиқарувчи жиҳоз