"Жар" стадионида жамоамиз "Янгиер" билан назорат беллашуви ўтказди.
5 нафар футболчимиз миллий терма жамоага ва 4 нафар ўйинчи олимпия термасига жалб этилгани сабабли бу сафар Шота Арвеладзе икки таркибдан фойдалани олгани йўқ. Иброҳимов ва Ҳакимов томонидан киритилган тўплар "Пахтакор"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
21 июль куни жамоамиз иккинчи даврага тайёргарликни давом эттириш Туркиянинг Истанбул шаҳрига жўнаб кетади.
"Пахтакор" - "Янгиер" - 2:0 (1:0)
"Пахтакор": Суюнов, Юсупов, Симич, Тожиев, Эрмаматов (Авилов, 66), Исматуллаев, Канюк (Аҳмедов, 66), Безерра, Нуруллаев (Каримов, 60), Иброҳимов (Искандеров, 75), Ҳакимов (Саъдиллаев, 78).
Голлар: Иброҳимов, 6 - 1:0. Ҳакимов, 58 - 2:0.