"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Туркиянинг Истанбул шаҳрида операция қилинди.
У терма жамоа таркибида Эронга қарши учрашувда жароҳат олганди. Андреев бир неча кун олдин Истанбулдаги клиникада операцияни бошдан кечирди. Муваффақиятли кечган жарроҳлик амалиётидан сўнг унинг сафга қайтиши учун 4 ойдан 6 ойгача бўлган муддат керак бўлади.