"Пахтакор" иккинчи даврага тайёргарликни давом эттиряпти.
"Жар" стадионида ўтказилаётган машғулотларда футболчилар Шота Арвеладзе бошчилигида тер тўкишмоқда. Ласло Ямбор жисмоний жиҳатдан ўйинчилар ҳолатини яхшилаш устида ишлаяпти. Таркибга янги келиб қўшилган футболчиларнинг барчаси кечадан бошлаб машғулотга қўшилишди. Андреев, Соҳибов ва Болтабоев эса жароҳат сабабли жамоамизга сентябрь ойига қадар ёрдам бера олишмайди.
Тошкентдаги йиғин 20 июлга қадар давом этади. Сўнг жамоа Туркиянинг Истанбул шаҳрига хориж йиғини учун жўнаб кетади.