Клуб янгиликлари

“Пахтакор” Забихилло Ўринбоев билан шартнома тузди

Клуб янгиликлари


Иқтидорли ҳужумчи Забихилло Ўринбоев жамоамиз билан шартнома тузди.

У келаси икки ярим йил мобайнида жамоамиз шарафини ҳимоя қилади.


- "Пахтакор"дан чорлов бўлди ва бу таклиф менга ёққани учун бу жамоани танладим. Рақобат кучли бўлгани яхши, бу биз учун фойдага ишлайди. Жамоанинг ғалабаларига ҳисса қўшишни истайман, - деб айтиб ўтди Ўринбоев.

Забихилло Ўринбоев

Туғилган санаси: 30.03.1995

Туғилган жойи: Тошкент

Амплуаси: ҳужумчи

Ўйнаган жамоалари:

2014-16  “Бунёдкор”    52 ўйин 4 гол

2017    “Олмалиқ”    11 ўйин 1 гол