Клуб янгиликлари

"Пахтакор" иккинчи даврага тайёргарликни бошлади

Клуб янгиликлари

"Жар" стадионида жамоамиз иккинчи даврага ҳозирлик кўришни бошлади.

Шота Арвеладзе ва мураббийлар штаби бошчилигида "шерлар" иккинчи даврага тайёргарликни бошлашди. Биринчи даврада асосий таркибда ўйнаган деярли барча футболчи ва жамоа сафига янги келиб қўшилган ўйинчилар унда иштирок этишди.



Искандеров якка тартибда шуғулланган бўлса, Андреев жароҳати сабабли унда қатнашмади.

Дастлаб Ласло Ямбор машқлари билан қизишиб олган футболчилар кейин ўйин давомида эътибор қаратиладиган ҳолатлар юзасидан тер тўкишди. Дарвозабонлар билан туркиялик мутахассис Иброҳим Йилмаз шуғулланди.



Машғулотдан фотогалереяни ушбу ҳаволада кўришингиз мумкин:
http://pakhtakor.uz/media/photogallery/16

Эртага жамоамиз икки маҳал машғулот ўтказади.