Клуб янгиликлари

Педру Морейра: "Бу ердаги мухлислар унутилмас кунга эга бўлишди"

Клуб янгиликлари
Навоийдаги кубок баҳсидан сўнг Педру Морейра ўз фикрини билдириб ўтди.

- Бугун биз кичик ҳудуддаги стадионда ўйнадик. Ушбу жойдаги мухлислар учун унутилмас кун бўлди дейиш мумкин. Биз мусобақа ва рақибни ҳурмат қиламиз. Шу сабабли деярли асосий таркиб билан келдик. Ўйлашимча, бу ерда футбол учун шароитларни янада яхшилаш мумкин. Мезбон жамоа ҳақида фикрларим илиқ. Жамоамиз бугун иштиёқ билан ўйнади.