Клуб янгиликлари

Ўзбекистон Кубоги превьюси. Навоий ФА - Пахтакор

Клуб янгиликлари
Кубокнинг 2-тур баҳсида "Шерлар" Навоийда вилоят футбол академияси жамоасига қарши майдонга тушади.

Ушбу рақибга қарши "Пахтакор" биринчи бор ўйнайди. Навоийликлар саралаш босқичида Қорақалпоғистон ФАдан устун келишди. 1-турда улар "Насаф"дан 1:5 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Мазкур беллашувдаги ғалаба жамоамизни нимчорак финалга олиб чиқиши ёки анча яқинлаштириши мумкин.

Навоий ФА ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув 23 апрель, чоршанба куни соат 17:00да Карманадаги "Ёшлик" стадионида бошланади.