Клуб янгиликлари

Педру Морейра: "Йигитлар характер ва ўз ўйинларини кўрсатишди"

Клуб янгиликлари
Фарғонадаги ўйиндан кейин жамоамиз бош мураббийи беллашув хусусида фикрини айтиб ўтди.

Морейра: - Биз учун ҳафта осон кечмади. Жамоа ҳақида турли гаплар бўлди. Жуда яхши жамоага қарши ўйнадик. Улар устунлик қилишни хуш кўришади. Тўпни эгаллашимиз билан ҳужумга чиқишга уриндик. Жамоа сифатли футбол намойиш қилди. Биз аҳил жамоа сифатида майдонда бирдам бўлдик. Мухлисларга ҳам катта раҳмат. Йигитлар характер ва ўз ўйинларини кўрсатишди.