9 апрель куни Ўзбекистон Кубоги 1-турида жамоамиз ОКМКни қабул қилади.
Ҳозирга қадар "Пахтакор" ва ОКМК ушбу мусобақада уч марта тўқнаш келган. Уларнинг барчаси финал ўйинларига тўғри келган. "Шерлар" икки ғалабага эришган бўлса, Олмалиқ клуби ҳисобида бир ютуқ мавжуд. Жамоамиз 7 тўп киритиб, 3 гол ўтказиб юборган. Шунингдек, Лига Кубоги финалида ҳам яна бир тўқнашув кузатилиб, унда "Пахтакор" муваффақият қозонган. Бу сафар жамоалар финалдан ташқари босқичда илк бор куч синашади.
"Пахтакор" ва ОКМК жамоалари ўртасидаги беллашув 9 апрель, чоршанба куни "Жар" стадионида соат 19:30да бошланади.