Суперлиганинг 4-тур ўйинида жамоамиз Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмони бўлади.
Миллий чемпионатлар доирасида ўзаро 58 учрашув бўлиб ўтган. 44 беллашувда жамоамиз ғалабага эришган бўлса, 7та ўйинда дуранг қайд этилган ва 7 баҳсда рақибнинг ғалабаси қайд этилган. 135 гол урган "Шерлар" ўз дарвозасидан 47 тўп ўтказиб юборишган. "Пахтакор"нинг энг йирик ғалабалари 6:1 ва 5:0 ҳисобларида кузатилган. Жиззахдаги ўйинларнинг 19тасида "Пахтакор" муваффақиятга эришган. Беш марта мезбонларнинг қўли баланд келган ва беш бор дуранг натижа қайд этилган.
"Сўғдиёна" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 6 апрель, якшанба куни соат 18:00да "Сўғдиёна" стадионида бошланади.