Клуб янгиликлари

"Дўстлик Кубоги"да академия жамоалари совринли ўринларни эгаллашди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" академияси тарбияланувчилари Тошкентда ўтказилган "Дўстлик Кубоги" мусобақасида совринли поғоналардан ўрин олишди. 2013 йил жамоаси финалда "Қайрат"дан 1:0 ҳисобида устун келиб, ғолибга айланди. 2016 ва 2017 йил жамоалари ҳам ушбу турнирда ғалаба қозонишди.
2011 ва 2015 йил жамоаси 2-ўрин, 2012 ҳамда 2014 йил жамоаси 3-поғонани эгаллади. 

2015 йил тарбияланувчилари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтган "Остона Кубоги" турнирида 2-ўринга эга чиқишди. Гуруҳда "Остона БЎСМ", "Актобе" ва "Остона"ни мағлуб этган ёшларимиз чорак финалда "Женис"ни 6:2, ярим финалда "Остона"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этишди. Финалда эса "Спартак" Москвага 1:4 ҳисобида имконият бой берилди.