Иккинчи даврага тайёргарликни жамоамиз 7 июлдан бошлайди.
5 ва 6 июль кунлари футболчилар тиббий кўрикдан ўтказилади. 7 июль кунидан бевосита машғулотларга киришилади. Шота Арвеладзе бошчилигида 7-19 июль кунлари Тошкентда йиғиннинг биринчи босқичи бўлиб ўтади. 20-30 июлда эса Туркиянинг Истанбул шаҳрида хориж йиғини ташкил этиш кўзда тутилган. 6 август куни иккинчи давра Навоийда "Қизилқум" жамоасига қарши учрашув билан старт олади.
Назорат ўйинларидаги рақиблар номи тез орада маълум бўлади.