"Пахтакор" Элит Чемпионлар Лигаси нимчорак финалида 4 март куни Осиёнинг энг кучли клубларидан бири "Ал Ҳилол"га қарши "Жар" стадионида майдонга тушади.
Жамоамиздан Сардор Собирхўжаев дисквалификация сабабли беллашувни ўтказиб юборади.
"Ал Ҳилол"ни ҳозирда португалиялик мутахассис Жорзе Жезуш бошқармоқда. Риёдликлар Саудия Арабистони чемпионатида 19 бор, мамлакат ички кубокларида 37 марта, Чемпионлар Лигасида 4 бор зафар қучишган.
Жамоалар айни пайтга қадар 8 марта тўқнаш келишган. Улардан 5тасида "Ҳилол" зафар қучган бўлса, 3 беллашув дуранг билан якунланган. "Пахтакор" ўзаро ўйинларда 5 тўп киритган бўлса, рақиб 15 бор гол урган. Игорь Сергеев икки бор Риёд жамоаси дарвозасини ишғол қилишга эришган.
"Пахтакор" ҳамда "Ал Ҳилол" Осиё Чемпионлар Лигасида энг кўп марта қатнашган клублар ҳисобланади - 19тадан.
"Ҳилол" таркибида Боно, Кулибали, Канселу, Милинкович-Савич, Невеш, Малком, Салим Давсари, Митрович сингари юлдузлар ҳаракат қилишмоқда.
"Пахтакор" ва "Ал Ҳилол" жамоалари ўртасидаги нимчорак финал баҳси 4 март, сешанба куни "Жар" стадионида 21:00да бошланади. Жавоб учрашуви 11 март куни Риёдда бўлиб ўтади.
@Pakhtakor_FC