Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Элит Чемпионлар Лигаси нимчорак финалида!

Клуб янгиликлари

Элит Чемпионлар Лигасидаги илк иштирокидаёқ жамоамиз гуруҳдан чиқишни уддалади.

"Садд"га қарши беллашувда жамоамиз кўплаб голли вазиятларни юзага келтириб, ҳақли ғалабага эришди. Биринчи бўлимда Алижонов, Фламарион, Риаскос, Ҳамдамов ва Холматовда қулай имкониятлар бўлди. 18-дақиқада Алижонов-Фламарион-Риаскос ижросидаги ҳужумни колумбиялик ҳужумчи яқин масофадан дарвозани ишғол қилиш билан якунлади. Бу голга қатарликлар бўлим охирида жавоб беришди. Пенальтидан Ҳайдос ҳисобни тенглаштирди. Танаффусдан кейин яна олдинга ташланган "Пахтакор" 57-дақиқада яна Риаскоснинг голи эвазига иккинчи тўпни киритди. Бу сафар у боши билан дарвозани ишғол қилди. Ушбу натижа ўйин якунигача ўзгармади. Шу тариқа жамоамиз Элит Чемпионлар Лигасида нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

"ПАХТАКОР" – "АЛ САДД" - 2:1 (1:1)
17 февраль. Тошкент. "Жар" стадиони. 5000 томошабин.
Ҳакамлар: Шон Эванс, Жорж Лакриндис, Оуен Голдрик, Адам Керси (Австралия).
VAR: Катерин Ясевич (Австралия).
AVAR: Даниел Элдер (Австралия).
Ҳакамлар назоратчиси: Саад Ал Фадҳли (Кувайт).
Комиссар: Нох Жин Кеун (Корея Республикаси).
"Пахтакор": Жонатан, Азмиддинов, Абдуллаев, Алижонов, Холматов (Бўриев, 80), Ҳамдамов (Ҳошимов, 80), Адҳамзода, Собирхўжаев, Лукка, Фламарион ( Жўрақўзиев, 87), Риаскос (Ресан, 73).
"Ал Садд": Шиб, Асад, Абдурисағ (Гарсия, 72),  Ҳайдос, Язиди (Али, 80), Ҳуҳи, Гильерме  (Сайёр, 32), Жиовани, Атал (Ҳидир, 80), Бунасер, Унас.
Голлар: Риаскос, 18 - 1:0. Ҳайдос 37-пен - 1:1. Риаскос, 57 - 2:1.
Огоҳлантириш: Собирхўжаев 49, Бунасер 55, Азмиддинов 90+8.
Четлатишлар: Унас 64, Собирхўжаев 68.