Клуб янгиликлари

Брайан Риаскос "Пахтакор"нинг навбатдаги легионери

Клуб янгиликлари

Колумбиялик ҳужумчи жамоамиз билан бир йиллик шартномага имзо чекди. У фаолияти давомида Бразилиянинг "Фламенго", "Брагантино", Португалиянинг "Трофенсе", "Фамаликан", "Оливейренсе", "Насионал", "Маритиму", Колумбиянинг "Атлетико Уила", Украинанинг "Металлист", Швейцариянинг "Грасхопперс", Саудиянинг "Ҳалиж", Туркиянинг "Газиантеп" ва Хитойнинг "Циндао" клубларида ўйнаган. Чин юртида 16 та ўйинда 6 та гол урган ҳужумчи клубимизда 94-рақамда ўйнайди. 30 ёшли ҳужумчи жамоамизнинг Анталияда ўтаётган йиғинига қўшилиб улгурди.

"Ўзбекистоннинг энг кучли жамоасида тўп тепишимдан хурсандман. Туғилган йилимга монанд 94-рақамни танлайман ва "Пахтакор" мухлисларини ўз голларим билан хурсанд қиламан", - дейди Риаскос.